Ашхободда ўтказилган II Халқаро математика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 17 та медаль қўлга киритди
Апрель 28, 2025. 13:48 • 2 дақ
• 164
АШХОБОД, 28 апрель. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 21-25 апрель кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида II Халқаро математика олимпиадаси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур билимлар беллашувида 15 та давлатдан 250 нафарга яқин иқтидорли ўқувчилар ўзаро беллашди. Олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари фаол иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
II Халқаро математика олимпиадаси якунларига кўра ўзбекистонлик ўқувчилар жами 17 та медаль – 4 та олтин,
9 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди. Бу натижа болаларимизнинг юқори савиядаги билим ва тайёргарлигини яна бир бор намоён қилди. Иқтидорли ўқувчиларимиздан Жавоҳир Мамақулов, Азизбек Мамажонов, Абдулазиз Раджабов ва Меҳмонбек Аманов олтин медаль соҳиблари бўлишди.
Ўтган йили Туркманистонда бўлиб ўтган Халқаро математика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 9 та медални қўлга киритган эди. Бу йил эришилган натижалар эса юртимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришларнинг натижадорлигини ва ёш авлоднинг интеллектуал ўсишидаги барқарор ютуқларни яққол тасдиқлади.
Мазкур халқаро мусобақа турли давлатлардан келган ёш авлод ва ўқитувчилар ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, билим ва тажриба алмашишга хизмат қилди. Барча иштирокчилар олимпиаданинг юксак савияда ташкил этилгани, яратилган қулай шарт-шароитлар ва самимий меҳмондўстлик учун Туркманистон томонига алоҳида миннатдорлик билдирдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди