Logo

Ўзбекистон делегацияси Буюк Британияда вақтинча ишлаётган ҳамюртларимиз муаммоларини ўрганди

Сентябрь 25, 2025. 09:55 • 36 сония

40
Ўзбекистон делегацияси Буюк Британияда вақтинча ишлаётган ҳамюртларимиз муаммоларини ўрганди

ЛОНДОН, 25 сентябрь. /"Дунё"АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев бошчилигидаги юртимиз делегацияси Буюк Британияга амалий сафари давомида Кент графлигида жойлашган фермер хўжаликлари фаолияти билан танишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур хўжаликларда Миграция агентлиги томонидан мавсумий ишларга йўналтирилган Ўзбекистон фуқаролар қишлоқ хўжалиги соҳасида вақтинча ишламоқда. Айни пайтда юртдошларимиз боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида олма ва бошқа меваларни териш ишларига жалб этилган.


Ташрифлар давомида делегация аъзолари мазкур хўжаликларда меҳнат қилаётган юртдошларимиз билан мулоқот қилиб, уларнинг иш ва яшаш шароитлари билан танишди.


Очиқ мулоқотлар чоғида ватандошларимиз дуч келаётган муаммолари ва таклифлари ўрганилди. Меҳнат ҳуқуқи ва ижтимоий масалалар бўйича тегишли тавсиялар билдирилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш