Россиянинг Красноярск ўлкасида ишлаётган ватандошлар ҳолидан хабар олинди
Июнь 26, 2025. 10:27 • 41 сония
• 121
КРАСНОЯРСК, 26 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули Аслам Акбаров Россиянинг Красноярск ўлкасига сафари чоғида ушбу ҳудуддаги ватандошлар билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида юртдошларимизнинг асосий эътибори мезбон давлатнинг миграция бўйича қонунчилигига риоя қилиш, юзага келган муаммоларни биргаликда тезкорлик билан ҳал этиш масалаларига қаратилди. Юртдошларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган тақдирда Ўзбекистон Бош консулхонага мурожаат қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, Бош консулхона фаолияти, ватандошларга кўрсатилаётган хизмат турлари, жумладан, зарур ҳужжатларни тайёрлаш, консуллик рўйхатига қўйиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашув давомида юртдошлармиз ўзларини қизиқтирган саволларига дипломатдан батафсил жавоб олдилар.
Шунингдек, ташриф давомида Красноярск шаҳридаги қурилиш соҳасида ишлаётган фуқароларимизнинг иш берувчи томонидан ойлик маошлари ўз вақтида берилмагани бўйича қилинган мурожаат корхона раҳбари билан ўтказилган музокаралардан сўнг тезкорлик билан ҳал этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди