Logo

Қозоғистоннинг Атирау шаҳридаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

Июнь 23, 2025. 17:39 • 32 сония

60
Қозоғистоннинг Атирау шаҳридаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

АТИРАУ, 23 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Қозоғистоннинг Атирау шаҳридаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабул ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Қабул давомида ушбу ҳудудда вақтинча ва доимий яшаётган ҳамда ишлаётган ўттиздан зиёд Ўзбекистон фуқароларига тегишли тартибда маслаҳатлар, ҳуқуқий ёрдам ва консуллик хизматлари кўрсатилди.

Қабулга келган юртдошларимизга Ўзбекистонда кечаётган янгиланишлар, хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш ва улар ҳам алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган дастурлар ҳақида сўзлаб берилди. Шунингдек, уларга Қозоғистоннинг миграцияга оид қонунчилигига риоя қилиш лозимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари сайёр қабул давомида Атирау вилояти полиция бошқармаси мутасаддилари билан ҳам мулоқот қилдилар. Учрашувда Атирау шаҳридаги Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик қабулларини доимий равишда ўтказишга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш