Logo

"Work and Travel" дастури асосида Германияга келган бир гуруҳ талабаларга ёрдам кўрсатилди

Июнь 08, 2025. 15:37 • 2 дақ

461
 "Work and Travel" дастури асосида Германияга келган бир гуруҳ талабаларга ёрдам кўрсатилди

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 8 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари ёз мавсумида ташкил этиладиган "Work and Travel" дастури асосида Германияга келган ва қийин молиявий аҳволда қолган Қорақалпоқ давлат университети талабаларига амалий ёрдам кўрсатишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташкилий масалаларда йўл қўйилган баъзи камчиликлар сабабли сафарнинг биринчи кунидан режалаштирилган манзил ва иш жойига етиб бора олмаган ҳамда ётоқсиз қолган 14 нафар талаба

дипломатлар ва Франкфурт-Майн шаҳридаги фаол ватандошлар кўмагида Бош консулхонага олиб келинди.

Иссиқ овқат билан таъминланганларидан ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида Германияга келган мазкур талабалар билан муаммоларни юзага келиш сабаблари, маҳаллий иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини бажарилиши ҳолатлари бўйича суҳбат ўтказилди. Уларга Германияда бўлиш қоидалари тушунтирилди, ўз хавфсизликларини таъминлаш, шахсий мулк ва ҳужжатларини эҳтиёт қилишлари юзасидан тегишли чоралар кўришлари лозимлиги айтиб ўтилди.

Молиявий жиҳатдан қийин аҳволда қолган талабаларга тезкорлик билан ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Миграция агентлиги билан хар бир талаба белгиланган меъёрда кунлик харажатлар учун зарур маблағ билан таъминланди ва меҳмонхонада яшаш харажатларини қоплаш бериш юзасидан агентлик билан келишиб олинди.

Шунингдек, талабаларга Франкфурт-Майн шаҳридан вақтинча яшаб туришлари учун меҳмонхонадан жой олишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Ҳамюртларимизни вақтинча иш билан таъминлашда воситачилик қилган Германиянинг "Nova Agency" компанияси масъул ходимлари билан кечган мулоқотда юзага келган муаммолар муҳокама қилинди. 

Бош консулхона дипломатлари талабаларнинг шартнома бўйича белгиланган иш жойига етиб бориши ва меҳнат фаолиятини бошлашлари бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш