Ўзбекистон дипломатлари Новосибирскда оғир вазиятга тушиб қолган ҳамюртимизнинг Ватанга қайтишига кўмаклашди
Ноябрь 25, 2026. 16:30 • 56 сония
• 65
НОВОСИБИРСК, 25 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонасига оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ҳамюртимиз, 1973 йилда туғилган М.У. ватанга қайтишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Бош консулхона ходимлари томонидан мурожаат зудлик билан кўриб чиқилиб, юртдошимизга зарур амалий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, Миграция агентлигининг ваколатхонаси билан ҳамкорликда унинг Ўзбекистонга қайтишини таъминлаш бўйича тезкор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида ҳамюртимиз Новосибирск–Тошкент йўналиши бўйича қатновчи автобус орқали ватанга қайтарилди.
Ушбу ҳолат хорижда оғир вазиятга тушиб қолган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ватанимизга қайтишига кўмаклашиш борасида дипломатик ваколатхоналар томонидан амалга оширилаётган ишлардан биридир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси