Лондонда ватандош хотин-қизлар учун миллий ҳунармандчилик бўйича маҳорат дарси ташкил этилди

Ноябрь 25, 2026. 12:30 • 2 дақ

• 98
Лондонда ватандош хотин-қизлар учун миллий ҳунармандчилик бўйича маҳорат дарси ташкил этилди

ЛОНДОН, 25 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британиядаги “Тўмарис” аёллар бирлашмаси билан ҳамкорликда ватандош хотин-қизлар учун миллий ҳунармандчилик бўйича маҳорат дарси ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирга моҳир ҳунарманд Дилором Муҳаммеджанова таклиф этилди. Мазкур тадбир ўзбек халқининг бой маданий мероси, миллий ҳунармандчилик анъаналари ва амалий безак санъатини хорижда кенг тарғиб этиш, юртдошлар ўртасида миллий қадриятларга бўлган қизиқишни янада оширишга қаратилди.

Маҳорат дарси давомида иштирокчилар ўзбек миллий нақшларининг ўзига хос жиҳатлари, уларнинг бадиий хусусиятлари ҳамда анъанавий безак элементларини замонавий кийимларга уйғунлаштириш усуллари билан танишдилар.

Шунингдек ўқинг

Дилором Муҳаммеджанова иштирокчиларга мунчоқлар ёрдамида кийимларга миллий нақшлар тикиш усулларини ўргатди. Ватандош хотин-қизлар ўз ижодий қобилиятларини намоён этиб, либосларни миллий нақшлар билан безадилар.

Ушбу маҳорат дарси иштирокчиларга миллий ҳунармандчилик анъаналарини ўрганиш, янги билим ва кўникмаларни эгаллаш, ўзаро мулоқот қилиш ва тажриба алмашиш имконини берди.

Бундай маданий-маърифий тадбирлар хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизнинг миллий ўзлигини англаши, она Ватан билан маънавий алоқаларини мустаҳкамлаши, ўзбек халқининг бой маданий мероси ва ҳунармандчилик санъатини хорижда кенг тарғиб этишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш