Жанубий Кореянинг Чонан шаҳридаги ватандошлар ҳолидан хабар олинди
Сентябрь 12, 2025. 09:48 • 42 сония
• 54
СЕУЛ, 12 сентябрь /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Жанубий Кореядаги Чонан шаҳрида жойлашган жазони ўташ муассасасида жазо муддатини ўтаётган ва жиноят содир этганликда гумонланиб ушлаб турилган Ўзбекистон фуқаролари ҳолидан хабар олдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Сафар давомида Ўзбекистон фуқароларининг ҳар бири билан алоҳида суҳбат ўтказилди ҳамда уларнинг талаб ва истаклари ўрганилди.
Жиноят этганликда гумонланиб ушланган фуқароларга ҳуқуқий масалаларда маслаҳатлар берилди, адвокат ёллаш ва зарур ҳолатларда элчихонага мурожаат қилишлари тавсия этилди.
Шунингдек, ҳамюртларимизнинг яшаши, овқатланиши, маданий ҳордиқ чиқариши учун яратилган шароитлар ўрганилди ва уларга Ўзбекистонда чоп этилган газета, журнал ҳамда китоблар тақдим этилди.
Ҳамюртларимиз Ўзбекистон элчихонаси консуллик бўлими ходимларига кўрсатилган ҳуқуқий ва бошқа амалий ёрдамлар учун миннатдорлик билдирдилар.
Мазкур муассаса масъул ходими Сео Жонг Гук билан ўтказилган суҳбатда ватандошлар томонидан билдирилган талаб ва таклифлар етказилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига