Ўзбекистон дипломатлари фуқароларимизнинг БАА ҳудудига кириши билан боғлиқ вазиятни назоратга олди
Июнь 05, 2025. 17:21 • 51 сония
• 60
ТОШКЕНТ, 5 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ТИВ сўнгги пайтларда Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудига киришда Ўзбекистон фуқаролари дуч келаётган қийинчиликлар, хусусан, халқаро аэропортларда узоқ давом этаётган текширувлар туфайли фуқароларимизнинг ушбу аэропортларда узоқ вақт қолиб кетаётгани ҳақида келиб тушаётган қатор мурожаатлар юзасидан тушунтириш берди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимизнинг БААдаги дипломатик ваколатхоналари томонидан ушбу ҳолатларни ҳал қилиш мақсадида фаол чоралар кўрилмоқда. Дипломатларимиз доимий равишда вазиятни мониторинг қилиб, БААнинг иммиграцион ва бошқа тегишли идоралари вакиллари билан узлуксиз музокаралар олиб бормоқда.
Ушбу музокаралар фуқароларимизнинг мамлакат ҳудудига имкон қадар тезроқ ва муаммосиз киришини таъминлашга қаратилган бўлиб, масалани жойида ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга ошириляпти.
Шу билан бирга, аэропортларда юзага келаётган кечикишлар ва текширувларнинг сабаблари аниқланмоқда, бу эса масаланинг келиб чиқиш илдизларини тушуниш ва келажакда бундай ҳолатларни олдини олишга ёрдам беради.
Фуқароларимизга имкон қадар қулайлик яратиш мақсадида Абу-Даби шаҳридаги Элчихонамиз ва Дубай шаҳридаги Бош консулхонамиз вакиллари доимий равишда маҳаллий аэропортларда бўлиб, ҳамюртларимизга кўмак беришмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди