Ўзбекистон Бош консулхонаси: Россиянинг Камчатка ўлкасида содир бўлган зилзила оқибатида вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
Июль 30, 2025. 17:07 • 2 дақ
• 53
ВЛАДИВОСТОК, 30 июль. /"Дунё" АА/. Бугун Россиянинг Камчатка ўлкаси қирғоқларига яқин жойда жойлашган Тинч океанида кучли зилзила қайд этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, зилзила оқибатида вафот этганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари йўқ.
Зилзила эпицентри Петропавловск-Камчатский шаҳридан 161 км. жануби-шарқда, 32 км. чуқурликда жойлашган. Дастлабки маълумотларга кўра, ер силкиниши магнитудаси 8,7 баллни ташкил этиб, 1952 йилдан кейин Камчатка ўлкасида содир бўлган ер силкинишлари орасида энг каттаси ҳисобланади.
Мутахассислар яна камида бир ой давомида қайта содир бўлиши мумкин бўлган кучли зилзила жараёни ҳақида огоҳлантирмоқда. Вазият Камчатка ўлкасининг ваколатли хизмат ва ташкилотлари томонидан доимий назоратга олинган.
Тинч океанида содир бўлган зилзиладан сўнг Камчатка ўлкаси ва Сахалин вилоятидаги бир қанча аҳоли пунктлари учун сунами хавфи эълон қилинди.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Камчатка ўлкаси ва Сахалин вилояти қирғоқларида истиқомат қилувчи аҳолига сув сатҳидан баландроқ жойларга чиқишни ва сувга яқинлашмасликни тавсия қилмоқда.
Камчатка ўлкаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, "зилзила вақтида жабрланган маҳаллий фуқаролар шифокорлар назоратида", барча беморларга зарурий ёрдамлар кўрсатилмоқда, жиддий жароҳат олганлар мавжуд эмас.
Бош консулхона Камчатка ўлкаси ва Сахалин вилояти ҳудудида вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини фавқулодда вазиятлар хизматлари кўрсатмаларига риоя қилишга ва хотиржамликни сақлашга чақиради.
Зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасининг қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин:
+7(423) 260-48-00
+7(902) 078-70-07.
"Bloomberg" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди