Камчатка соҳилларида 8,7 магнитудали зилзила содир бўлди
Июль 30, 2025. 09:07 • 36 сония
• 53
ТОШКЕНТ, 30 июль. /"Дунё" АА/. Бугун Россиянинг Камчатка соҳиллари яқинида кучли зилзила содир бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бу ҳақда "Meduza" нашри Россия Фанлар академияси Ягона геофизика хизмати маҳаллий бўлими хабарига асосланиб маълум қилди.
Таъкидланишича, зилзила магнитудаси турли баҳоларга кўра 8,7 баллга етган, бу Камчатка сейсмик зонасида 1952 йилдан буён содир бўлган энг кучли Ер силкиниши бўлди.
Камчаткадаги зилзиладан кейин цунами хавфи эълон қилинди. Хавфли кучли цунами, Россия Фанлар академияси Геофизика хизмати маълумотларига кўра, Камчатка қирғоқларида ва Сахалин вилоятидаги Северо-Курилскда кузатилган. Шунингдек, дунёнинг турли мамлакатларида, жумладан Япония, Гавайи, АҚШ, Мексика ва Чилида цунами хавфи эълон қилинди, дейилган манбада.
BBC News сайтидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Буюк Британия билан янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда