Германиядаги ватандош хотин-қизлар учун "Мен бахтиёр аёлман" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди
Июль 15, 2025. 13:45 • 53 сония
• 88
ФРАНКФУРТ-МАЙН, 15 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонасида ватандош хотин-қизлар иштирокида "Мен бахтиёр аёлман" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"O'zbegoyim Women Community" ташаббуси билан "Ватандошлар" жамоат фонди кўмагида ташкил этилган тадбир оналик, оила, меҳнат ва жамиятдаги фаоллик каби муҳим масалаларни қамраб олди. Унда аёлларнинг оила ва касбий фаолият ўртасида мувозанатни сақлаши, шахсий салоҳиятини рўёбга чиқариши, руҳий барқарорликни таъминлаши, шунингдек, психологик муаммоларни бартараф этиш йўллари юзасидан фикр алмашилди.
Тадбир давомида таниқли психолог Шоҳида Холиқова ва филолог, иқтисодчи ва фаол жамоат арбоби Бегойим Содиқнинг маърузалари тингланди.
Иштирокчилар шахсий ривожланиш сари ишонч билан қадам ташлаш, ўз ички кучи ва қобилиятини қайта кашф этиш, руҳий барқарорликни сақлаш ҳамда ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатадиган билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.
Ташкилотчиларга кўра, ушбу тренинг, айниқса, чет элда истиқомат қилаётган аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни ўз ҳуқуқ ва имкониятларини тўла англашга ундаш, соғлом ва маърифатли авлод тарбиясидаги роли, жамият барқарорлиги ва тараққиётида тутган ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди