Истанбулда ватандошларга Рамазон ойи фазилатлари ҳақида маълумот берилди
Февраль 18, 2026. 12:24 • 45 сония
• 88ИСТАНБУЛ, 18 февраль. /“Дунё” АА/. Кеча Истанбул шаҳрида меҳнат қилаётган ва таълим олаётган юз нафарга яқин ватандошлар иштирокида “Рамазон ойи фазилатлари” мавзусида онлайн шаклда маънавий-маърифий суҳбат ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур тадбир Истанбулдаги Бош консулхона ва Миграция агентлиги вакиллари ташаббуси билан ўтказилди.
Онлайн мулоқотда Тошкент шаҳридаги Оқ масжид имом-хатиби Ироилжон Исмоилжон ўғли мавзу юзасидан фикр билдирди.
Суҳбат давомида Рамазон ойининг фазилати ва инсон маънавий тарбиясидаги ўрни, хорижда эътиқодда адашмаслик, савоб ишларни кўпроқ қилиш борасида сўз юритилди.
Ушбу муқаддас ойда эзгу амалларни бажариш кераклиги, эҳсонни аввало яқинлардан бошлаш лозимлиги, нафсни тийиш, юксак ахлоқ намоён этиш, миллат шаънини асраш, турли жиноий ва ахлоқсиз гуруҳлар таъсирига тушиб қолмаслик ҳақида тўхталиб ўтилди.
Иштирокчилар Рамазон ойи фазилатлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Ушбу мулоқот хориждаги ватандошларнинг маънавий-маърифий билим ва кўникмаларини бойитишга хизмат қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси


