Жанубий Кореядаги ватандош талабалар Марказий Осиё давлатлари ёшлари форумида иштирок этди
Май 24, 2024. 09:47 • 53 сония
• 108
СЕУЛ, 24 май. /"Дунё" АА/. 18-19 май кунлари Жанубий Кореянинг Гумгангсан шаҳрида "Hanbaek" жамғармаси ва "Korea International World" ташкилоти ташаббуси билан ушбу мамлакатда вақтинча яшаётган, таҳсил олаётган ва ишлаётган Марказий Осиё давлатлари ёшларининг форуми ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Икки кун давом этди мазкур форумда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Жанубий Кореядаги ваколатхонаси фаоллари бўлган 15 нафар ватандош ёшларимиз ҳам қатнашди.
Форумнинг биринчи кунида ёшлар учун "DMZ Unification" расадхонаси, "Korean War Memorial" музейи бўйлаб саёҳат ташкил қилинди. Тадбирнинг иккинчи куни ҳам таассуротларга бой бўлиб, иштирокчилар тарихни ўрганиш, дўстлар орттириш ҳамда табиат бағрида дам олиш имкониятига эга бўлишди.
"Бу каби форумларда қатнашиш биз каби хориждан келган ёшларга мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар тарихини ўрганиш, кўплаб дўстлар орттириш ва тажриба алмашиш учун яхши имконият яратади" – деди Ёнсей университети битирувчиси Сардор Абдиназаров.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Жанубий Кореядаги ваколатхонаси ва "Hanbaek" жамғармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Ҳужжатда биргаликда қатор маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш кўзда тутилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди