Logo

Люксембургдаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

Июль 14, 2025. 19:07 • 45 сония

63
Люксембургдаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

ЛЮКСЕМБУРГ, 14 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан (қароргоҳи Брюссель шаҳрида жойлашган) Люксембургнинг Столзембург шаҳридаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Қабул давомида Люксембургда яшаётган 60дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатлари кўриб чиқилди ва тегишли тартибда ҳал этилди.

Шунингдек, ҳамюртларимизга Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсати, таълим, фан, инновация ва тадбиркорлик йўналишларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ва давлат томонидан қўллаб-қувват бўйича яратилган тизим ҳақида сўзлаб берилди.

Ватандошлар ўз навбатида, Ўзбекистон ҳаётида кечаётган янгиланишни катта қизиқиш билан кузатиб бораётганларини ва уларни қўллаб-қувватлашларини маълум қилдилар.

Сайёр консуллик қабулидан сўнг юртдошларимиз ўртасида шахмат бўйича мусобақа ва интеллектуал ўйинлар ташкил этилди.

Люксембургда ташкил тадбирлар ушбу мамлакатдаги ватандошлар билан тизимли ишлаш, уларни Ўзбекистон тараққиётига жалб этиш, миллий маданиятимизни тарғиб қилиш ва ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш