Ўзбек дипломатлари Дубайдаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлиб турган ватандошларимиз ҳолидан хабар олишди
Ноябрь 11, 2023. 12:59 • 49 сония
• 144
ДУБАЙ, 11 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консуллиги дипломатлари турли сабабларга кўра Дубайдаги жазони ижро этиш муассасаларидан бирида бўлиб турган ватандошларимиз ҳолидан хабар олишди, деб хабар қиляпти «Дунё» АА мухбири.

Ҳамюртларимиз билан кечган мулоқот давомида мавжуд муаммолар ўрганилди. Шунингдек, консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўналишида тегишли маслаҳатлар берилди.
Ўтказилган суҳбат давомида аниқланган муаммолар муассаса маъмурияти ёрдамида белгиланган тартибда ҳал этилди.
Бундан ташқари, учрашув чоғида ватандошларимизнинг Ўзбекистондаги яқин-қариндошлари билан онлайн мулоқот ташкил этилди. Ўз навбатида, дипломатлар жазони ўтаётган фуқароларимизнинг оилаларини безовта қилаётган саволларга атрофлича жавоб беришди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси