Хорижда оғир вазиятга тушиб қолган ватандошлар Ўзбекистонга қайтарилди
Октябрь 14, 2026. 09:25 • 46 сония
• 180
ВЛАДИВОСТОК, 14 октябрь. /“Дунё” АА/. Владивостокда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида моддий томондан қийин аҳволга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари, жумладан, А.М, К.М, Й.Н, В.Ага амалий ёрдам кўрсатилди.
Уларга Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипталар харид қилиниб, жорий йилнинг 13 октябрь куни “Владивосток – Тошкент” йўналишида амалга ошириладиган авиарейс орқали ватанга қайтиши таъминланди.
Мазкур ватандошларимизга оғир ҳаётий вазиятларда ҳар томонлама кўмак кўрсатилиб, қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси