Logo

Канададаги Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

Июнь 17, 2025. 12:24 • 36 сония

119
Канададаги Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

ТОРОНТО, 17 июнь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 14-15 июнь кунлари Ўзбекистон элчихонаси томонидан Канаданинг Онтарио провинцияси Торонто шаҳрида ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Қабул давомида Канаданинг Онтарио, Британия Колумбияси, Квебек, Манитоба ва Альберта ҳудудларида истиқомат қилаётган юртдошларимизга консуллик ёрдами кўрсатилди. Жумладан, ҳамюртларимизнинг вақтинчалик консуллик ҳисобига қўйиш, паспорт расмийлаштириш, Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини олиш ва нотариал хизматлар кўрсатиш бўйича мурожаатлари ҳал этилди.

Шунингдек, ватандошлар билан кечган мулоқот чоғида Канададаги иммиграция қоидалари, мамлакатга қонуний кириш ва яшаш, ишлаш, фуқаролик ҳужжатларини вақтида расмийлаштириш бўйича тегишли тавсиялар билдирилди.

Ватандошлар ўз навбатида, мамлакатимиз ҳукуматига хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорлик билдиришди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш