Logo

Россиянинг Магадан вилоятида вақтинча ишлаётган ватандошлар ҳолидан хабар олинди

Июнь 13, 2025. 12:55 • 42 сония

73
Россиянинг Магадан вилоятида вақтинча ишлаётган ватандошлар ҳолидан хабар олинди

ВЛАДИВОСТОК, 13 июнь. /"Дунё АА/. Мамлакатимизнинг Владивостокдаги Бош консулхонаси дипломатлари жорий йилнинг 4-7 июнь кунлари ишчи ташрифи билан Россиянинг Магадан вилоятида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар доирасида ушбу ҳудудда вақтинча истиқомат қилаётган ва меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон учрашувлар ўтказилди.

Бўлиб ўтган мулоқотлар чоғида ватандошларимизга мамлакатимиз давлатимиз раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган янгиланишлар, янги иш ўринларини яратиш, миграция ва Россияга уюшган ҳолда ишга жойлашиш соҳасидаги ислоҳотлар, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оилаларига берилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Шунингдек, ҳамюртларимиз Россия қонунчилигида белгиланган тартибда риоя қилиш, миллатлараро низоларга аралашмаслик, турли ноқонуний гуруҳлар ортидан эргашмаслик бўйича тегишли тавсиялар билдирилди. 

Суҳбат якунида фуқароларга муаммоли вазиятлар юзага келган тақдирда мурожаат қилишлари учун Бош консулхона дипломатларининг телефон рақамлари тақдим этилди.

Бундан ташқари, ишчи сафари давомида дипломатларимиз Магадан вилоятидаги "Ўзбекистон" жамоат ташкилоти раҳбарияти билан учрашиб, мазкур ҳудуддаги ватандошларнинг ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш