Россиянинг Томск вилоятида оғир касалликка чалинган ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтарилди
Март 12, 2025. 15:51 • 33 сония
• 270
ТОМСК, 12 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда Россиянинг Томск вилоятида оғир касалликка чалинган ҳамюртимиз Ватанга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бош консулхонадан олинган маълумотга кўра, Томск вилоятига ишлаш учун келган юртдошимиз Б.X. танасининг бир қисми ишламай қолгани ва мустақил ҳаракат қилиш имкониятидан маҳрум бўлганлиги сабабли ушбу вилоятдаги 2-сонли клиник шифохонаси ётқизилган.
Россиялик шифокорлар ватандошимизга барча зарур тиббий муолажаларни амалга оширди.
Беморнинг аҳволи оғирлиги инобатга олиниб, Бош консулхона ва Миграция агентлиги томонидан унинг Ўзбекистонга қайтиши учун зарур кўмак кўрсатилди ҳамда самолётда юртимизга кузатиб қўйилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди