Logo

Россиянинг Томск вилоятидаги ватандошлар учун навбатдаги сайёр консуллик қабули ташкил этилди

Июль 17, 2025. 11:14 • 46 сония

73
Россиянинг Томск вилоятидаги ватандошлар учун навбатдаги сайёр консуллик қабули ташкил этилди

ТОМСК, 17 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси томонидан Россиянинг Томск вилояти ҳудудида вақтинча ишлаётган ватандошлар учун навбатдаги сайёр консуллик қабули ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Қабул аввалида Россиянинг Томск вилояти ҳудудидаги ватандошларга зарур ҳужжатларни тайёрлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда кўрсатилаётган консуллик хизматлари ҳақида таъкидланди.

Бош консул Аслам Акбаров Томск вилояти раҳбарияти билан ўтказилган учрашувлар ва музокаралар, жумладан, меҳнат миграцияси масалалари бўйича эришилган келишувлар тўғрисида сўзлаб берди.

Консуллик қабули давомида маҳаллий иш берувчи томонидан Ўзбекистондан келган қурувчиларига иш ҳақини ўз вақтида тўламаслик бўйича мурожаат қилинди. Корхона раҳбарияти билан кечган мулоқот натижасида ушбу муаммо ижобий ҳал этилди, шунингдек, бир қатор юртдошларимизга Ватанга қайтиш сертификатлари топширилди.

Таъкидлаш жоизки, Бош консулхона томонидан бундай қабуллар ҳар ойда Россиянинг Сибир федерал округининг барча ҳудудларида ўтказилади. Навбатдаги консуллик қабули 2025 йил август ойида Олтой ва Красноярск ўлкалари, Хакасия Республикаси ва Иркутск вилоятида режалаштирилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш