Санкт-Петербург давлат фуқаро авиацияси университети Ўзбекистонда ташкил этиладиган бўш иш ўринлари ярмаркаларида иштирок этади
Июнь 12, 2025. 17:16 • 43 сония
• 126
САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 12 июнь. /"Дунё АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси дипломатлари Санкт-Петербург давлат фуқаро авиацияси университетида таҳсил олаётган ватандош талабалари билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот давомида ҳамюртларимизнинг ўқиш ва яшаш шароитлари хусусида фикр алмашилди. Юртимизда кечаётган янгиланишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди. Шунингдек, қабул қилувчи давлатнинг миграция қонунчилигида белгиланган талабларга риоя этиш, турли ноқонуний ташкилотлар ва ёт ғоялар ортидан эргашмаслик юзасидан тегишли тавсиялар билдирилди.
Дипломатлар ватандош талабаларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтардилар.
Санкт-Петербург давлат фуқаро авиацияси университети раҳбарияти билан кечган суҳбатда талабалар учун барча шарт-шароит яратилгани, ётоқхона ва рўйхатга олиш жараёнида муаммо йўқлиги маълум қилинди. Қайд этилишича, Россия авиация саноатини 2030 йилгача ривожлантириш комплекс дастури доирасида хорижлик талабалар ўқиш харажатлари бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.
Шунингдек, университет мутасаддилари битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон авиакомпаниялари томонидан ташкил этиладиган бўш иш ўринлари ярмаркаларида иштирок этиш истагини маълум қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди