Саудия Арабистонидаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказда бўлган ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтарилди
Август 20, 2025. 17:43 • 32 сония
• 110
АР-РИЁЗ, 20 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Саудия Арабистонидаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларидан бирида бўлган ҳамюртимиз Н.Ҳ. Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Н.Ҳ. жорий йилнинг 25 июнь куни Баҳрайндан туристик виза асосида Ар-Риёз шаҳрига келган ва 8 июль куни "Ал-Масиф" департаменти томонидан қўлга олинган.
Марказ раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар натижасида юртдошимизни Ўзбекистонга қайтариш тўғрисида келишувга эришилди.
Шундан сўнг, ватандошимизнинг хорижга чиқиш паспорти йўқолганлиги сабабли унга элчихона томонидан Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилиб берилди.
Н.Ҳ.нинг Ўзбекистонга қайтиши учун барча авиачипта харажатлари Саудия Арабистони томонидан қопланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди