Logo

Мисрда таҳсил олаётган ҳамюртларимиз 30 июнь – Ўзбекистонда ёшлар кунини кенг нишонладилар

Июль 06, 2025. 11:35 • 42 сония

70
Мисрда таҳсил олаётган ҳамюртларимиз 30 июнь – Ўзбекистонда ёшлар кунини кенг нишонладилар

ҚОҲИРА, 6 июль. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси ва Мисрдаги Ўзбекистон ёшлари уюшмаси томонидан 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Ал-Азҳар университетида Ёшлари форуми ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири

Унда Мисрда таҳсил олаётган ёш ватандошлар, университет профессор –ўқитувчилари ва бошқалар иштирок этди.

 Йиғилганларга Ўзбекистонда давлатимиз раҳбари бошчилигида ёш авлод вакилларига кўрсатилаётган эътибор ва мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Мисрдаги ватандошларимиз ҳам юртимиз тараққиётига ҳисса қўшиш имкониятларига эга эканлиги, мамлакатимиз элчихонаси уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди.

Мисрдаги ватандош талабаларни бирлаштириш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлари уюшмаси ташкил этилгани қайд этилди. 

Бундан ташқари, ватандошларга элчихона консуллик бўлими томонидан кўрсатилаётган консуллик-ҳуқуқий хизматлари ҳақида маълумот берилди.

Тадбир доирасида талабалар ўртасида интеллектуал ўйинлар ва викторина ўтказилди. Унда фаол қатнашган иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш