Ўзбекистон Хитойнинг Шанхай шаҳри, Чжэцзян ва Цзянсу провинцияларида ўтказилган халқаро фестивалларда махсус стендлар билан иштирок этди
Июнь 04, 2025. 12:03 • 48 сония
• 70
ШАНХАЙ, 4 июнь. /"Дунё" АА/. Хитойда таҳсил олаётган ёш ватандошларимиз Шанхай шаҳри, Чжэцзян ва Цзянсу провинцияларида бўлиб ўтган халқаро маданият фестивалларида фаол иштирок этдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур тадбирлар Шанхай педагогика университети, Тайчжоу университети ва Янчжоу университети каби нуфузли олий таълим муассасаларида ўтказилди.
Фестиваллар доирасида Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида миллий стендлар ташкил этилди. Мазкур стендлар орқали юртимизнинг ноёб маданияти, анъанавий қадриятлари, бой тарихи ва туристик салоҳияти намойиш этилди.
Ўзбекистон бурчагидан халқ ҳунармандчилиги, декоратив-амалий санъат намуналари, қандолат маҳсулотлари, қуритилган мевалар ва ўзбек ошхонасининг тансиқ таомлари жой олди.
Йиғилганларга Буюк ипак йўли дурдоналари ҳисобланган Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларимизнинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида сўзлаб берилди.
Таъкидлаш жоизки, ҳар йили ўтказиб келинаётган бундай фестиваллар, турли халқлар ўртасида маданий алмашинувни ривожлантириш, талабаларнинг халқаро майдондаги фаоллигини ошириш ва Ўзбекистоннинг ижобий имижини мустаҳкамлашда муҳим платформа вазифасини бажармоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди