Анқарада ватандошлар иштирокида маданий тадбир ўтказилди
Май 20, 2026. 12:25 • 1 дақ
• 197АНҚАРА, 20 май. /“Дунё” АА/. Туркия пойтахтида ватандошлар иштирокида “Ўзбекистон – танитув куни” номли маданий-маърифий тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси ва Юртдош турклар ва қардош жамиятлар бошқармаси (YTB) томонидан ташкил этилган тадбирда ўзбекистонлик ва хорижлик талабалар ҳамда фахрий меҳмонлар иштирок этди.
Тадбир давомида юртимизнинг бой тарихи, қадимий маданияти ва замонавий сайёҳлик салоҳиятини акс эттирувчи видеоролик ҳамда ўзбек халқининг миллий анъана ва қадриятларига бағишланган бадиий дастур намойиш этилди.
Учрашувнинг ижодий қисмида талабалар томонидан буюк мутафаккир Алишер Навоий асарлари ва шоир Муҳаммад Юсуфнинг “Иқрор” шеъри ижро этилди. Шунингдек, “Доира шоу”, “Андижон полькаси” ва “Лазги” каби ижод намуналари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Маданий дастур давомида меҳмонларга миллий таом – ўзбек палови тортилди ва тадбир ўзбекона куй-қўшиқлар садоси остида давом этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси







