Россиядаги ёш ватандошлар ўртасида футбол турнири ўтказилди
Июнь 30, 2025. 12:10 • 53 сония
• 58
МОСКВА, 30 июнь. /"Дунё" АА/. 30 июнь – Ўзбекистонда ёшлар куни муносабати билан Россияда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ватандошлар ўртасида мини-футбол турнири ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Юртимиз элчихонаси ва Ўзбекистон ёшлар умумжаҳон ассоциацияси билан биргаликда ташкил этилган мусобақада Россия халқлар дўстлиги университети, Москва давлат университети, Бауман номидаги Москва давлат техника университети, Сеченов номидаги биринчи тиббиёт университети, Плеханов номидаги иқтисод университети, Москва давлат халқаро муносабатлар институтида таҳсил олаётган ҳамда Москвада ишлаётган юртдошларимиздан иборат жамоалар ўзаро кураш олиб борди.
Турнирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан дипломатлар иштирокчиларни 30 июнь – Ёшлар куни билан табриклаб уларнинг нуфузли хорижий университетларда билим олиши нафақат шахсий ютуқ, балки ҳар бир кишининг Янги Ўзбекистон тараққиётига қўшаётган муҳим ҳиссаси экканлигини қайд этдилар. Шу билан бирга "Ўзбекистон-2030" стратегиясида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш белгилангани айтиб ўтилди.
Таъкидлаш жоизки, шу куни футбол кўриш учун келган ишқибозлар муросасиз, курашлар ва комбинацияларга бой баҳсларнинг гувоҳи бўлишди.
Бўлиб ўтган турнир якунида унинг иштирокчилари ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва медаллар билан тақдирландилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди