Logo

Шанхайда Хитойдаги ватандошлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

Май 21, 2025. 11:07 • 43 сония

63
Шанхайда Хитойдаги ватандошлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

ШАНХАЙ, 21 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан Шанхай шаҳрида ватандошлар ўртасида футбол бўйича "Бош консулхона кубоги" турнири ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мусобақада Хитойнинг Шанхай шаҳри, Чжэцзян, Аньхой ва Цззянсу провинцияларидаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ҳамда ушбу ҳудудларда вақтинча ишлаётган ватандошлардан тузилган жамоалар ўзаро беллашди.


Дўстона руҳда ўтган мусобақа якунига ғолиб жамоага "Бош консулхона кубоги" тантанали равишда топширилди.


Шундан сўнг, ҳамюртларимиз учун ўзбекона дастурхон ёзилиб, суҳбат бир пиёла чой устида давом эттирилди.


Мулоқот чоғида Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, сўнгги йилларда мамлакатимизда эришилаётган натижалар ва ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди.


Иштирокчилар бу каби спорт тадбирларини мунтазам равишда ташкил этиш хорижда бўлиб турган ватандошларни бирлаштиришга хизмат қилишини таъкидладилар.


Шунингдек, улар ўзларини қизиқтирган консуллик-ҳуқуқий масалаларга оид саволларига дипломатлардан жавоб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш