Logo

Дубайда қийин аҳволда қолган юртдошларимиз ватанга қайтарилди

Ноябрь 04, 2023. 14:39 • 35 сония

126
Дубайда қийин аҳволда қолган юртдошларимиз ватанга қайтарилди

ДУБАЙ, 4 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ва БААдаги фаол ватандошларимиз кўмагида ушбу мамлакатда мушкул аҳволда қолган икки нафар ҳамюртимиз ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маълум бўлишича,  Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган сайёҳлик компанияси вакилларининг алдовларига ишониб Умра амалларини адо этиш учун Саудия Арабистони томон йўлга чиққан кекса ёшли Т.Н ва  унинг ўғли Т.Б. Дубайда қолдириб кетилган.


 Фирибгарнинг тузоғига илинганликларини англаган юртдошларимиз  Бош консулликка Ўзбекистонга қайтиш учун авиа чипта ҳамда меҳмонхона харажатларини қоплаш юзасидан мурожаат қилишган.


Дипломатлар ва саховатпеша ватандошларимиз кўмагида ёрдамга муҳтож ҳамюртларимизга Дубай – Тошкент йўналиши бўйича авиа чипта сотиб олинди ва меҳмонхона пуллари тўлаб берилди. Улар 3 ноябрь куни Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш