Сибирдаги ватандошлар иштирокида футбол мусобақаси ўтказилди

Май 25, 2026. 21:00 • 2 дақ

170
Сибирдаги ватандошлар иштирокида футбол мусобақаси ўтказилди
Сибирдаги ватандошлар иштирокида футбол мусобақаси ўтказилди
Сибирдаги ватандошлар иштирокида футбол мусобақаси ўтказилди
Сибирдаги ватандошлар иштирокида футбол мусобақаси ўтказилди

НОВОСИБИРСК, 25 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Россиянинг Сибирь федерал округида истиқомат қилаётган ватандошлар ўртасида илк бор футбол турнири ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур турнир Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги ҳамда миллий терма жамоамизнинг 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олгани муносабати билан ўтказилди.

Футбол мусобақаларида Новосибирск, Томск ва Кемерово вилоятларидан тўртта жамоа иштирок этди. Учрашувлар дўстона муҳит ва соғлом рақобат руҳида ўтди. Иштирокчилар юқори даражадаги жисмоний тайёргарликни намоён қилди.

Мусобақада Новосибирск вилояти номидан маҳаллий олий таълим муассасалари талабалари, Бош консулхона ҳамда “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг минтақадаги ваколатхонаси ходимларидан шакллантирилган иккита жамоа қатнашди.

Финал учрашувида Кемерово вилоятидаги Кузбасс олий таълим муассасалари вакиллари устидан ғалаба қозонган Томск миллий тадқиқот давлат университети талабалари жамоаси турнир ғолиби бўлди. Учинчи ўринни эса Новосибирск давлат архитектура-қурилиш университетининг ватандошлар жамоаси эгаллади.

Мусобақа якунларига кўра, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, иштирокчилар учун Бош консулхона томонидан ўзбек миллий таоми палов тортиқ қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш