Туркияда ўзбекистонлик ёшлар иштирокида маданий-маърифий учрашув бўлиб ўтди

Ноябрь 09, 2026. 15:30 • 57 сония

• 142
Туркияда ўзбекистонлик ёшлар иштирокида маданий-маърифий учрашув бўлиб ўтди
Туркияда ўзбекистонлик ёшлар иштирокида маданий-маърифий учрашув бўлиб ўтди
Туркияда ўзбекистонлик ёшлар иштирокида маданий-маърифий учрашув бўлиб ўтди
Туркияда ўзбекистонлик ёшлар иштирокида маданий-маърифий учрашув бўлиб ўтди
Туркияда ўзбекистонлик ёшлар иштирокида маданий-маърифий учрашув бўлиб ўтди

ИСТАНБУЛ, 9 ноябрь. /“Дунё” АА/. Истанбулдаги Кент университетида Туркиянинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган ва таҳсил олаётган 200 нафардан ортиқ ёш ватандошлар иштирокида маданий-маърифий учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон Бош консулхонасининг Маданият вазирлиги билан ҳамкорлигида, ёшларнинг ватан билан маънавий алоқаларини мустаҳкамлаш, миллий санъат ва маданиятни кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Шунингдек ўқинг

Учрашув давомида маданият ва кино арбоблари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда миллий санъат ва кинематографияни ривожлантириш, ижодий фаолият ҳамда ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш масалалари муҳокама қилинди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жамоадан жавоб олиб, таклиф этилган меҳмонларнинг ҳаётий ва ижодий тажрибаси билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, тадбир доирасида ватандошларга анъанавий ўзбек оши тортиқ этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш