Ўзбекистон фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Ҳиндистоннинг етакчи фармацевтика компанияси ўртасида Англашув меморандуми имзоланди

Декабрь 18, 2024. 07:20 • 2 дақ

• 426
Ўзбекистон фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Ҳиндистоннинг етакчи фармацевтика компанияси ўртасида Англашув меморандуми имзоланди

ТОШКЕНТ, 18 декабрь. /"Дунё" АА/. Тошкентда Ўзбекистон фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Ҳиндистоннинг "Ind-Swift Laboratories" компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Агентлик директори Абдулла Азизов ҳиндистонлик ишбилармонларга мамлакатимизда фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар кўлами ҳақида маълумот берди.

Шунингдек ўқинг

"Ind-Swift Laboratories" компанияси вакиллари сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳаётидаги янгиланиш жараёнини катта қизиқиш билан кузатаётганини, халқаро ҳамкорлик учун яратилган қулай шарт-шароитлар, таклиф этилаётган имтиёзлардан яхши хабардор эканини таъкидладилар. Тадбиркорлар мамлакатимизда онкологик дори воситаларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Учрашув якунида Агентлик ва "Ind-Swift Laboratories" компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжатни амалга ошириш доирасида томонларнинг ўзаро манфаатли муносабатлари мустаҳкамланади ва қўшма лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш