Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим тайёрланмоқда

Ноябрь 16, 2026. 17:30 • 2 дақ

• 57
Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим тайёрланмоқда
Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим тайёрланмоқда

ТОШКЕНТ, 16 ноябрь. /“Дунё” АА/. Кеча Маскат шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон–Ўмон ҳукуматлараро комиссиясининг иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги бўйича олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Йиғилишга Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда Ўмоннинг савдо, саноат ва инвестицияларни рағбатлантириш вазири Анвар бин Ҳилол ал-Жабрий ҳамраислик қилди.

Музокаралар давомида ўзаро савдо ҳажмини ошириш, Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни тайёрлаш, техник тўсиқларни бартараф этиш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон–Ўмон инвестиция компаниясини ривожлантириш ҳамда энергетика, саноат, геология, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва рақамли технологиялар соҳаларидаги қўшма ташаббуслар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон маҳсулотларини янги бозорларга олиб чиқишда Ўмон портларидан фойдаланиш, логистика ва юк ташувчи авиақатновларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилиш якунида йиғилиш баённомаси имзоланди. Унга кўра, комиссиянинг навбатдаги йиғилиши Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш