Ўзбекистон ва Ҳиндистон Ибн Сино меросини ўрганиш борасида илмий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ноябрь 16, 2026. 09:30 • 2 дақ

• 98

ДЕҲЛИ, 16 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ҳиндистоннинг Деҳли, Газиябад ва Алигарҳ шаҳарларида “Ўзбекистон – Ҳиндистон: Абу Али ибн Сино – қўлёзмалар – фан – ҳаёт. Икки томонлама илмий ҳамкорликнинг янги босқичи” биринчи илмий экспедицияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур тадбир доирасида Ўзбекистон элчихонасида “Абу Али ибн Сино – тинчлик ва бунёдкорлик элчиси” мавзусида конференция ўтказилди. Унда икки мамлакат етакчи илмий-таълим муассасалари вакиллари, машҳур олимлар ва тадқиқотчилар иштирок этдилар.

Анжуманда Ибн Синонинг бой тиббий мероси, илмий ва фалсафий асарлари асрлар давомида Ҳиндистонда анъанавий Унани тиббиётининг асосларидан бири бўлиб хизмат қилиб келаётгани алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, Ибн Синонинг фармацевтика соҳасидаги кашфиётларини замонавий ёндашувлар билан уйғунлаштириш ва доривор ўсимликларни стандартлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Экспедиция доирасида ўтказилган муҳокамалар ва давра суҳбатларида миллий илмий мактаблар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш юзасидан қатор муҳим таклифлар илгари сурилди.

Шунингдек ўқинг

Экспедиция якунлари бўйича Ўзбекистон Ибн Сино жамғармаси ҳамда Ҳиндистоннинг Ибн Сино номидаги академияси, Алигарҳ мусулмон университети ва бошқа ихтисослашган муассасалар ўртасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.

Мазкур ташаббус Ибн Синонинг қўлёзма меросини чуқур ўрганиш, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида қўшма тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги илмий-таълим алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш