Ўзбекистон картошка етиштириш бўйича Эрон тажрибасини ўрганмоқда
Декабрь 11, 2024. 18:39 • 24 сония
• 242
ТЕҲРОН, 11 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори Иброҳим Эргашев бошчилигида делегация ташриф билан Эроннинг Ҳамадон вилоятида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф доирасида Ҳамадондаги картошка етиштириш бўйича "Golden Feeder Co." компанияси директори Моҳаммадреза Жамализаде ва "Soltani" компанияси директори Қорбан Солтани билан учрашувлар ташкил этилди.
Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, ушбу компанияларнинг картошка етиштириладиган майдонлари ва омборхоналарда сақланаётган маҳсулотлар ҳолати билан танишди.
Томонлар келгусида картошка етиштириш ва экспорт қилиш йўналишида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди