Ўзбекистон ва Буюк Британия ядро физикаси соҳасида икки давлат олимлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилмоқда
Декабрь 10, 2023. 14:03 • 34 сония
• 432
ТОШКЕНТ, 10 декабрь. /"Дунё" АА/. 8 декабрь куни Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга ташрифи доирасида ТИВнинг Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов Бирмингем ядровий таълим ва тадқиқотлар маркази директори Пол Норман билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида ядро физикаси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар бу борадаги ҳамкорликни кенгайтириш учун икки давлат улкан салоҳиятга эга эканлигини таъкидладилар.
Британия томони Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва республикада ядро физикаси бўйича ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференцияларда иштирок этишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди