Logo

Ўзбекистон ва Жанубий Корея миграция соҳасида шериклик тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқмоқда

Сентябрь 27, 2025. 12:41 • 2 дақ

224
Ўзбекистон ва Жанубий Корея миграция соҳасида шериклик тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқмоқда

ТОШКЕНТ, 27 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жанубий Кореяга расмий сафари доирасида Корея Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Жунг Ки-хонг билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар давомида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, Ўзбекистондаги корейс диаспорасини ва Жанубий Кореядаги Ўзбекистон фуқароларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди. Айни пайтда миграция соҳасида шериклик тўғрисидаги битим лойиҳасини идоралараро келишиш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек ўқинг

Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳужжатни имзолашга кўмаклашишга ва маданий-гуманитар, иқтисодий ва меҳнат миграцияси соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканлигини тасдиқлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш