Ўзбекистон ва Венгрия қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилади
Май 12, 2025. 09:07 • 43 сония
• 57
ТОШКЕНТ, 12 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигида Венгриянинг халқаро бизнес алоқаларини ривожлантириш бўйича элчиси ва Европанинг телекоммуникация соҳасидаги етакчиларидан бири — "4iG" компанияси раҳбари Гиллерт Ясай бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий технологиялар, айниқса, рақамли ечимлар асосида ҳамкорлик йўлларини излаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон томонининг бу борадаги очиқлиги ва конструктив ёндашуви Венгрия вакилларида катта қизиқиш уйғотди. Мулоқот давомида қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича халқаро тажриба, хусусан, Венгрия модели муҳокама марказида бўлди.
Ўзбекистонда рақамлаштириш жараёнлари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги ҳал қилувчи омиллардан бири эканини таъкидланди. Венгрия технологиялари ва тажрибасини мамлакатимизда жорий этишдан манфаатдорлик билдирилди.
Учрашув якунида томонлар қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш ва истиқболда ушбу йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди