Ўзбекистон ва Венгрия Дипломатик академиялари ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади
Май 30, 2024. 14:50 • 30 сония
• 72
БУДАПЕШТ, 30 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги Дипломатик академияси президенти Оршое Пачай-Томашич билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида икки давлат Дипломатик академиялари ўртасида шериклик алоқаларини йўлга қўйиш, шунингдек, Венгриянинг "Budapest Diplomatic Dialogue" дастури доирасида Ўзбекистон вакилларининг малака ошириш курсларида иштирок этиши масалалари муҳокама қилинди.
Дипломатик академия президенти Венгрия–Ўзбекистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида Венгрия олий ўқув юртлари иштирокида Ўзбекистонга бағишланган қўшма маданий тадбирларни ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Сербия пойтахтлари ўртасида ҳамкорлик янада ривожлантирилади
Туркий давлатлар дезинформацияга қарши биргаликда курашади
БАА Адлия вазирлигининг одил судловни амалга ошириш тажрибаси ўрганилди