“Russi News” нашри: Тошкент медиа мулоқот майдонига айланди

Ноябрь 12, 2026. 20:55 • 2 дақ

• 70
“Russi News” нашри: Тошкент медиа мулоқот майдонига айланди

МОСКВА, 12 ноябрь. /“Дунё” АА/. Россиянинг “Russia News” тармоқ нашрида “Тошкент медиа мулоқот майдонини очди: III Ўзбекистон-Россия форуми икки мамлакатнинг етакчи таҳририятларини бирлаштирди” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада Ўзбекистон ахборот соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, хусусан, Марказий Осиёда биринчи миллий медиабанкнинг ишга туширилгани, интернетдан фойдаланиш даражасининг барқарор ўсиб бораётгани ҳамда нодавлат оммавий ахборот воситалари улуши изчил ортиб бораётгани батафсил ёритилган. Шу билан бирга, материалда икки мамлакат медиаҳамжамияти олдида турган янги чақириқлар, жумладан, ахборотнинг ҳаққонийлигини текшириш, журналистларнинг касбий масъулиятини ошириш, сохта хабарлар (фейк) ва дезинформация тарқалишининг олдини олиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Мақолада ўзаро ҳамкорликдан ташқари, маданий-гуманитар алоқаларга ҳам кенг ўрин берилган. Бу борада Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази икки халқни бирлаштирувчи муҳим илмий-маърифий лойиҳа сифатида қайд этилган. Марказ минтақанинг бой исломий тафаккури, қўлёзма ёдгорликлари ва маданий меросини сақлаш ва ўрганишга хизмат қилмоқда.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, Марказ россиялик ҳамкорлар билан кўргазмалар, нашриёт, илмий ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга очиқлиги, бу эса келажакдаги муштарак медиаташаббуслар учун мустаҳкам  замин яратиши таъкидланган.

Мақола якунида келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида қўшма таълим дастурлари ва стажировкаларни ишлаб чиқиш, фактчекинг соҳасида кооперация ўрнатиш, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, икки мамлакат етакчи таҳририятлари ўртасида тўғридан-тўғри касбий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари кўрсатиб ўтилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш