Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти аҳолиси Ўзбекистоннинг маданий-тарихий, зиёрат ва тиббиёт туризмига катта қизиқиш билдирмоқда

Март 08, 2024. 10:25 • 2 дақ

175
Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти аҳолиси Ўзбекистоннинг маданий-тарихий, зиёрат ва тиббиёт туризмига катта қизиқиш билдирмоқда

ЎШ, 8 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги "Бай-Мурас Холдинг" масъулияти чекланган жамияти директори Маматажи ўғли Ҳусанбой билан музокара ўтказдилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон–Қирғизистон туркомпаниялари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, биргаликда туризм ва савдо ярмаркаларини ташкил этиш, ушбу мамлакатдан юртимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.


Маматажи ўғли Ҳусанбой Хива 2024 йилда "Ислом дунёсининг туризм пойтахти" деб эълон қилинганлигини алоҳида қайд этди. У, шунингдек, ушбу йил доирасида жорий май ойида Хива шаҳрида ўтказиладиган йирик учрашувлар, кўргазмалар ва маданий тадбирларда Жалолобод вилояти расмий идора ҳамда сайёҳлик компаниялари вакилларининг иштирокини ташкил этишга амалий ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек ўқинг


"Жалолобод вилояти аҳолиси Ўзбекистоннинг маданий-тарихий, зиёрат ва тиббиёт туризмига катта қизиқиш билдирмоқда. Мазкур йўналишларда ҳам кўплаб сайёҳларни Ўзбекистонга жалб қилишимиз мумкин",  деди "Бай-Мурас Холдинг" раҳбари.


Мулоқот якунида Жалолобод шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон сайёҳлик компаниялари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида давра суҳбати, ишбилармон доира вакиллари ўртасида В2В форматидаги музокаралар ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон бўйлаб сайёҳлик турларини  ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш