Ўзбекистон Хитойнинг Фуцзянь провинцияси билан шаҳарсозлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтмоқда

Ноябрь 09, 2026. 15:00 • 2 дақ

• 59

ФУЦЗЯНЬ, 9 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида республика Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва қурилиш вазирлиги делегацияси учун Хитойнинг Фуцзянь провинциясида қатор ишбилармонлик учрашувлари ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Фучжоу шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон шаҳарлар форуми доирасида Ўзбекистон вакиллари хитойлик мутахассисларнинг ёмғир сувларини cиғимларда йиғиш ва сақлаш, оқова сувларни тозалаш иншоотлари ҳамда шаҳар кўлларининг экологик ҳолатини қўллаб-қувватлаш механизмлари бўйича тажрибаси билан яқиндан танишдилар.

Соҳавий ташкилотлар ва экспертлар давра суҳбати форматида ўтказилган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистонда Хитойнинг илғор технологиялари ва тажрибасини жорий этиш масалаларини ишлаб чиқиш, иқтисодий тадбирларда делегацияларнинг ўзаро иштирокини таъминлаш ҳамда бизнес-миссиялар сериясини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек ўқинг

Бундан ташқари, Ўзбекистон Бош консулхонаси Фуцзянь провинцияси ҳукуматининг Ташқи ишлар канцелярияси, Халқаро савдони ривожлантириш қўмитаси ва Савдо департаменти раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Томонлар ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма тадбирлар режасини шакллантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Фуцзянь ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга, шунингдек, шаҳарсозлик ва инфратузилма соҳасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш