Logo

2024 йил январь ойида Хитойнинг Шанхай шаҳрида Ўзбекистон маданияти ва туризми салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилади

Декабрь 19, 2023. 11:16 • 38 сония

139
2024 йил январь ойида Хитойнинг Шанхай шаҳрида Ўзбекистон маданияти ва туризми салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилади

ТОШКЕНТ, 19 декабрь. /«Дунё» АА/. Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев бошчилигидаги мамлакатимиз ишчи гуруҳи Хитойга ташрифи давомида Шанхай шаҳри мэрининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Лиу Дуо билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

uzbektourism.uz портали маълумотига кўра, учрашув чоғида туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро туристлар оқимини ошириш масалалари муҳокама қилинди.


Шанхай аҳолисини республикамиз сайёҳлик имкониятлари, халқимизнинг бой маданияти ва урф-одатлари билан таништириш мақсадида 2024 йил январь ойида Шанхай мэрияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон маданияти ва туризми салоҳиятига бағишланган тақдимоти ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.


Шунингдек, Шанхай шаҳри етакчи оммавий ахборот воситаларида ҳамда аҳоли гавжум асосий кўчаларидаги катта экранларида видеороликлар намойиши орқали Ўзбекистон туризм салоҳияти тарғиб этилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш