Республика қон қуйиш маркази делегацияси Япония тажрибасини ўрганмоқда
Октябрь 28, 2026. 19:30 • 50 сония
• 29
ТОКИО, 28 октябрь. /“Дунё” АА/. Республика қон қуйиш маркази делегацияси қон хизматини ривожлантириш ва тўпланган илғор тажрибани Ўзбекистонда амалиётга жорий этиш мақсадида Токио шаҳрида бўлиб турибди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ҳамкорлик дастури Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлигининг техник кўмаклашиш маблағлари ҳисобидан “Daido Industries, Inc.” компанияси томонидан амалга оширилмоқда.
Ташриф дастури доирасида Дзикэй университети, Осака тиббиёт ва фармацевтика университетлари, Япония соғлиқни сақлаш соҳасида инқирозли вазиятларни бошқариш миллий институти (JIHC), шунингдек, Қизил Хоч жамиятининг шифохоналари ва қон хизмати марказларида музокаралар ўтказиш ҳамда амалий жараёнлар билан танишиш кўзда тутилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси