АҚШнинг IТ соҳасида фаолият олиб бораётган корхоналари билан ҳамкорлик ўрнатилди
Февраль 26, 2024. 19:00 • 42 сония
• 172
ВАШИНГТОН, 26 февраль. /«Дунё» АА/. Самарқанд вилояти делегациясининг Америка Қўшма Штатларининг Филадельфия шаҳрига амалга оширган сафари доирасида Ўзбекистон элчиси Фурқат Сидиқов бошчилигида «EPAM systems» компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Дастлаб корхона фаолияти билан яқиндан танишилди, шундан сўнг раҳбарият билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.
Соҳавий билимларни ўргатиш ва IТ хизматларини экспорт қилиш мақсадида вилоятда компания офисини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.
Мамлакатимиз делегацияси, шунингдек, «Mir Transportation Inc» корхонасида бўлди ва тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди.
Унда Самарқанд вилоятида инвестицияларни жалб этиш учун яратилган қулайликлар, хусусан, IТ соҳасини ривожлантириш учун мавжуд имконият ва имтиёзлар тўғрисида маълумот берилди.
Учрашув натижасида, «Mir Transportation Inc» корхонаси, «Logex» компанияси ва «Uzrek payment system inc» компаниялари билан масофавий хизматларни кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича меморандумлар имзоланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди