Logo

БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси бош котиби билан учрашув бўлиб ўтди

Март 28, 2024. 18:50 • 50 сония

189
БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси бош котиби билан учрашув бўлиб ўтди

ЖЕНЕВА, 28 март. /"Дунё" АА/. БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (ЮНКТАД) бош котиби Ребека Греенспанга жорий йилнинг 2-4 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган IV Бутунжаҳон ижодий иқтисодиёт конференциясига (WCCE) таклифнома топширилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири. 

Таклифнома Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий вакили Элдиёр Тошматов томонидан тақдим этилди.


Учрашув чоғида Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим воқеага айланадиган ушбу конференциядан кўзланган мақсад ва тадбир дастури ҳақида батафсил маълумот берилди.


Томонлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнига техник кўмак кўрсатиш каби соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.


ЮНCТАД бош котиби мамлакатимизнинг сўнгги иқтисодий ютуқларини юқори баҳолади.


"Ўзбекистон тобора кўпроқ турли иқтисодий рейтингларда ўзини намоён қила бошлади ва бу Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида бу борада амалга оширилаётган улкан ишлардан далолат беради. Ўзбекистонда савдони ривожлантириш соҳасида ЮНКТАД экспертлари иштирокида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун катта имкониятлар мавжуд", деди у.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш