Logo

Умумтаълим мактаблари директорлари таълим муассасаси менежменти йўналишида Малайзияда амалиёт ўтади

Декабрь 14, 2025. 12:00 • 50 сония

113
Умумтаълим мактаблари директорлари таълим муассасаси менежменти йўналишида Малайзияда амалиёт ўтади

КУАЛА-ЛУМПУР, 14 декабрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг илғор умумий ўрта таълим муассасалари директорлари Малайзиянинг UNIMAS университети академиясида таълим муассасаси менежменти йўналишида амалиёт ўтади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган “Таълимда етакчилик ва бошқарув” мавзусидаги мазкур дастур ўзбек мактаблари директорларининг бошқарув, таълим сифати, педагогик раҳбарлик ва таълим муассасасини стратегик ривожлантириш бўйича глобал тажриба ҳамда замонавий компетенцияларини оширишга қаратилди.

Икки ҳафта давом этган малака ошириш курсларида ўзбекистонлик мактаб директорлари ресурсларни тақсимлаш, лойиҳадан амалиётга ўтиш тажрибаси, мактаб даражасида ҳисобдорликни таъминлаш, таълимга инновация ва технологияни интеграция қилиш ҳамда раҳбарият ва ўқитувчи-талаба ўртасида соғлом муносабатларни шакллантириш бўйича янги билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

Жумладан, делегация аъзоларининг Малайзия миллий университети қошидаги давлат мактаби ҳамда Sunway International School халқаро мактабига ташрифлари ташкил этилиб, ушбу таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишилди.

Амалиёт якунида Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси иштирокида ўзбекистонлик таълим муассасалари раҳбарларига халқаро миқёсда тан олинган сертификатлар топширилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш