Британия ташкилоти Ўзбекистонда таълим соҳасида истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга оширади
Март 09, 2025. 10:12 • 54 сония
• 94
ЛОНДОН, 9 март. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари ҳамда Британиянинг "VSO International" ташкилотининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича директори Тим Ньюман ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Онлайн мулоқот чоғида таълим йўналишларида, жумладан инглиз тилини ўргатиш ва малака ошириш соҳаларида келгусида қўшма лойиҳаларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Тим Ньюман Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни эътироф этиш баробарида, келгусида мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорлигини билдирди.
Британия вакили, шунингдек, "VSO International" ташкилоти фаолияти бўйича ахборот берди.
1958 йилда "VSO International" халқаро ташкилотининг асосий фаолияти турли мамлакатларнинг узоқ муддатли ижтимоий ва иқтисодий ривожланишни таъминлашга кўнгиллиларнинг ёрдамида билим ва малака алмашиш орқали кўмак беришга йўналтирилган.
"VSO International" ташкилоти охирги 60 йилда 90 дан ортиқ давлатларда таълим, соғлиқни сақлаш, аёллар ва ёшлар тадбиркорлиги, қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқа соҳаларни ривожлантиришда 80 мингдан ортиқ юқори малакали кўнгиллиларни жалб этган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга оширган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди