Буюк Британиянинг нуфузли университети билан ҳамкорлик қилинади
Ноябрь 06, 2025. 11:31 • 48 сония
• 84
ЛОНДОН, 6 ноябрь. /"Дунё" АА/. Лондонда London South Bank University университетининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича проректори Стюарт Баннерман билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда таълим, фан ва инновациялар соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, илмий тадқиқотлар ва малака ошириш йўналишларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур таълим олий таълим муассасаси 1892 йилда ташкил этилган. Ҳозирда унда 18 минг нафарга яқин талаба таҳсил олмоқда. Ўқув даргоҳида 1,7 минг нафар профессор-ўқитувчи фаолият юритади. Талабалар cанъат, саноат, қурилиш, архитектура, бизнес бошқаруви, муҳандислик, ҳуқуқ, амалий ва ижтимоий фанлар ҳамда соғлиқни сақлаш йўналишида сабоқ олишади.
Стюарт Баннерман билан суҳбат жараёнида Ўзбекистон ва
Буюк Британия ўртасида илм-фан ва таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш хусусида ҳам фикр-мулоҳаза билдирилди.
Шунингдек, суҳбатдош Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари билан тиббиёт ва экология йўналишларида ҳам турли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилаётгани ҳақида ҳам маълумот берди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси