Ўзбекистон ва Венгрия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига инновацион технологияларни жорий этиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради
Июль 22, 2025. 18:38 • 43 сония
• 52
БУДАПЕШТ, 22 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов бошчилигидаги юртимиз делегацияси Венгрия полиция академиясида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Юртимиз делегацияси вакиллари Венгрияда полициячилар малакасини оширишни ташкил этиш, ўқув жараёнининг ўзига хос жиҳатлари ва замонавий технологиялардан фойдаланиш, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ишларида дронлардан фойдаланиш билан танишди.
Ташриф дастурининг муҳим қисми делегацияни курсантлар иштирокида жиноятчиларни ушлаб туриш, жумладан, оммавий тартибсизликлар шароитидаги ҳаракатлар бўйича ўқитиш бўлди. Мазкур тадбирлар давомида Ўзбекистон ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов академия инструктор ва тингловчиларига ўз тажрибаси билан ўртоқлашди, бу эса касбий билим алмашиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Томонлар кадрлар тайёрлаш ва касбий билимлар алмашинуви, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига инновацион технологияларни жорий этиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди